Жамият
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ободонлаштириш бўлими бошлиғи ходимларига дарахтларни йўқ қилиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақида депутат Расул Кушербаевнинг Telegram’даги «Кушербаевга мурожаат» каналида маълум қилинди.
Қайд этилишича, туман ободонлаштириш бўлими бошлиғи Д.Юсуфхўжаев ходимига: «Абдумалик мана бу ерда 3-4 та арча бор, шуни зудлик билан олиб ташланг», – деб топшириқ берган. Махтумқули кўчасидаги кўплаб яшил дарахтлар кесиб ташланган.
Расул Кушербаев ҳолатни ўзининг Telegram каналида эълон қилди. «Ободонлаштиришнинг ўзи дарахткесарми шунда? Масъуллар нима дейди бунга?», – дейди депутат.
Маълумотларга кўра, ҳолат бир неча кун олдин бўлган.
Жаҳон
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
77609
Жамият
56654
Жамият
55857
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ