Қайси юридик шахслар «Ўзбекистон» расмий номидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги маълум қилинди

Сақлаш
16:49 / 04.10.2022 605 0

«Давлат хизматлари янгиликлари» каналида қайси юридик шахслар ўз номлари ва рамзларида «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» расмий номларидан, шунингдек, улардан ҳосила сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида маълумот берилди.

 

Унга кўра, улар қуйидагилар:

 

Ўзбекистон қонунларига, Олий Мажлис палаталари қарорларига, Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан тўғри назарга тутилган бўлса;

 

ҳукумат қарорига кўра ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ҳамда давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасалари;

 

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;
юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари;

 

республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, номларида бош ташкилот тўлиқ номи кўрсатиладиган улар алоҳида бўлинмалари;

 

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//