Ўзбекистон асосан қайси давлатларга мева ва сабзавотларни экспорт қилгани маълум қилинди

Сақлаш
16:12 / 04.10.2022 593 0

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида 655 млн АҚШ долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

 

Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг 8 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 483 минг тонна. Кейинги ўринлардан Россия (109 минг тонна) ва Хитой (58 минг тонна) ўрин олган.

 

Мазкур кўрсаткич давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

 

Қозоғистон – 483 минг тонна;
Россия – 314 минг тонна;
Қирғизистон – 109 минг тонна;
Хитой – 58 минг тонна;
Афғонистон – 25 минг тонна;
Беларус – 17,4 минг тонна;
Тожикистон – 16,1 минг тонна;
Покистон – 15,6 минг тонна;
Туркия – 9,3 минг тонна;
Эрон – 9 минг тонна;
Грузия – 5,9 минг тонна;
Украина – 5,8 минг тонна;
Озарбайжон – 4,8 минг тонна;
БАА – 3,6 минг тонна;
Германия – 2,4 минг тонна.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//