Жамият
Чирчиқ шаҳрида жойлашган «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида 4 октябрь соат 08:30 ларда қисқа портлаш юз бергани, натижада цехнинг синтез колоннасида ёнғин келиб чиққани хабар берилганди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ матбуот хизмати портлаш юзасидан расмий баёнот берди.
«Ҳодиса оқибатида ишчи ходимлар ва корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига зарар етмаган. Ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари зудлик билан етиб борган ва ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганишни бошлаган.
Вилоят ҳокимлигининг ахборотида эса заводнинг икки ходими жароҳатлангани айтилди. Улар ҳозирда Чирчиқ шаҳридаги шифохонада эканлиги айтилмоқда.
Ҳокимликка кўра, айни пайтда «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖда вужудга келган ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодисанинг сабаб ва оқибатларини атрофлича баҳолаш мутахассислар томонидан алоҳида текширувни талаб қилиши туфайли, кейинроқ батафсил ахборот берилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ