Жамият
Бугун, 4 октябрь куни эрталаб, тахминан, 08:30 лар атрофида Чирчиқ шаҳридаги «MAXAM CHIRCHIQ» АЖ қарашли 5-заводда ёнғин содир бўлган, унинг оқибатида ишлаб чиқариш объектида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Вазиятни бартараф этиш бўйича Тошкент вилояти фуқаро муҳофазаси бошлиғи – вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тегишли мутасаддиларга топшириқ берган.
«Ҳолат ФВВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан дарҳол назоратга олинган. Ҳозирги пайтда заводда ёнғинни қуршаб олиш ва ўчириш чораси кўрилмоқда.
Мазкур вазиятни келтириб чиқарган сабаблар ва оқибатлари юзасидан қўшимча ахборот берилади», — дейилади вилоят ахборот хизмати хабарида.
Қайд этиш керак, ҳозирда ҳодисадан жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ