Жамият
Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳридаги комбинатда портлаш юз бергани айтилган хабар ва ҳолат акс этган видеолар тарқалди. ФВВ ҳолат юзасидан бирламчи маълумот берди.
Унга кўра, 2022 йил 4 октябрь куни соат 08:40 ларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган «MAXAM CHIRCHIQ» АЖ корхонасининг Синтез цехида чақнаш содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ раҳбари бошчилигида ходимлари ва махсус техникалар жалб этилган.
Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Вазият назоратга олинган. Портлаш кучидан шаҳардаги уйлар деразалари ларзага келгани айтилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ