Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли бино талабалар ётоқхонаси учун бепул берилди

Сақлаш
19:27 / 03.10.2022 609 0

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Миробод тумани, Помир кўчаси, 34-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларини Тошкент давлат транспорт университетига оператив бошқарув ҳуқуқи билан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий талабалар турар жойини барпо этиш учун бепул берилди.

 

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 9-сентябрдаги 489-Ғ сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори эълон қилинди.

 

Қарорга кўра “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Раззоқов) умумий майдони 4 648,0 кв.м. бўлган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи билан Университетга белгиланган тартибда бепул топширилиши таъминлаш вазифаси топширилган.

 

Шунингдек, Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасининг (Б.Тошхўжаев) тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, ушбу бино ва иншоотлар ўрнатилган тартибда давлат кадастри рўйхатидан ўтказиши белгиланган.

 

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шакиров зиммасига юклатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//