Жамият
29 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигида бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходимнинг мурдаси Чирчиқ дарёсидан топилди.
Бош прокуратура хабарига кўра, у ўзаро келишмовчилик натижасида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдириб кетилган ва жасади дарёга ташлаб юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўнинг жасади ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида топилган ҳамда гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари кетмоқда. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади хабарда.
Жаҳон
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
77609
Жамият
56654
Жамият
55857
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ