Жамият
Ўзбекистонда қонунчилик бўйича ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзларни санаб ўтамиз.
1. Ўзбекистонда 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.
2. Қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ва болалар – ўсмирлар спорт мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёлларнинг тариф ставкаларига ҳар ойда 15 фоиз миқдорда устама ҳақ белгиланади.
3. Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб ишлаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоиз миқдорида устама ҳақи тўланади.
4. Таълим сифати паст мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинган.
Бунда:
5. Қонунчиликка кўра:
6. Таълим муассасаларининг қуйидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:
7. Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралгача ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб, умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:
8. Кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга бир маротаба ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида, кимё ва биология фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга ўқув йили давомида ойлик маошларига 25 фоиз миқдорида устама ҳақ белгиланади.
9. Математика фани бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга бир маротаба ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида, математика фани бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга ўқув йили давомида ойлик маошларига 25 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаб берилади.
10. 2022 йил 1 сентябрдан ихтисослаштирилган мактабларнинг физика фани бўйича миллий сертификатлаш тизимида максимал баллнинг 70 ва ундан юқори фоизини тўплаган физика фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик устама ҳақи 50 фоиз миқдорида тўланади.
11. Олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчиси бўлган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларига «Катта ўқитувчи (илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган)” базавий лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
12. Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга истеъмол кредитлари, шу жумладан, автотранспорт воситалари сотиб олиш учун махсус жамғарма ҳисобидан қуйидаги шартларда кредитлар берилади:
13. Тиббиёт олий ўқув юртлари, шифокорлар малакасини ошириш институтлари ва тиббиёт факультетларининг профессор-ўқитувчиларига соғлиқни сақлаш идораларининг клиникалари ва клиник база бўлган бошқа муассасаларида даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:
Шу тоифадаги ходимларга – беморларни операция қилувчи жарроҳларга, оператив фаолиятни, реанимация тадбирларини ва жадал терапия усулларини қўлловчи анестезиолог ва реаниматологларга, даволаш тадбирларини амалга оширувчи эндоскопчиларга қўшимча тўловлар уларнинг лавозим маошининг 25 ва 30 фоизи миқдорида белгиланади.
14. Таълим муассасаларининг чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари профессор-ўқитувчилари ва ўқитувчиларига қишлоқ жойларда жойлашган таълим муассасаларида – лавозим маошларига базавий лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 30 фоизи миқдорида, қолган таълим муассасаларида – базавий лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 15 фоизи миқдорида ойлик устамалар белгиланади, бунда қуйидагилар мажбурийдир:
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
G'ani Fayzullayev
12:01 / 01.01.1970
Assalomu alaykum xurmatli boshliqlar psixologlar ertalabdan kechgacha ya'ni maktab soatlari tugaguncha maktabda bo'lsa oilasining tashvishi qolib maktab o'quvchlarini 24 soat javobgarlikni o'z zimmasiga qo'yib ish olib borishadi nimaga shunga yarasha oylik berishmaydi. Agarda O'quvchining uyda muommo bo'lsa psixologga ayib qo'yashadi. Yutuqga erishsalar fan o'qituvchisiga ofarin aytishadi O'quvchi ruhan sog'lom bo'lmasa bu yutuqga qanday erishar edi. Bu ruhiy sog‘likni kim yaratganini hech kim e'tibor berishmaydi.