Ўзбекистон олтин захираси миқдори бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллади

Сақлаш
20:34 / 30.09.2022 691 0

Ўзбекистон олтин захиралари бўйича жаҳонда 5 ўринни эгаллади. Жорий йил бошидан буён Ўзбекистонда олтин захиралари 19 тоннагача ошди. Бу ҳақида Жаҳон Олтин Кенгаши хабар қилди.

 

“Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон қарийб 24 тонна олтин сотган бўлса-да, йил бошдан бери соф харидлар 19 тоннадан ошди. Ҳозирги вақтда мамлакатнинг олтин захиралари 381 тоннадан ортиқни ташкил этмоқда. (жами захираларнинг 59%)”, – дейилади манбада.

 

Ўзбекситондан олдинги ўринларни Туркия, Миср, Ироқ ва Ҳиндистон эгаллаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//