Жамият
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди.
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгариб туради, ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, Кавказ ҳудудларидан кучсиз ифодаланган антитциклон кириб келишида фақат Қорақалпоғистон бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати 20-25 даража атрофида бўлади.
Эртага, 1 октябрь куни антитциклон республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ва Фарғона водийси вилоятларида ҳамда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража бўлади, кундузи 21-26 даражагача пасаяди.
2 октябрь куни антитциклон таъсири давом этади. Ўзбекистон бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси термометр устуни 8-13 даражагача пасаяди, кундузи 21-26 даражагача атрофида бўлади.
Ушбу кунларда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ