Самарқанддаги «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

Сақлаш
16:16 / 30.09.2022 682 0

Бугун, 30 сентябрь куни Самарқанддаги «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

 

 

 

Унда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз педагог ходимларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.

 

«Ҳар бир инсон ҳаётда қандай ютуққа эришган бўлса, уларда қадрдон ўқитувчи ва устозларининг беқиёс ҳиссаси борлигини умрбод миннатдорлик билан эслайди», — дейилади давлатимиз раҳбарининг қутловида.

 

 

 

 

Президентимиз мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича бошланган ишлар албатта мантиқий якунига етказилиши, ўқитувчи ва домлалар, тарбиячи ва мураббийлар, илм-фан соҳаси ходимлари учун муносиб шароит яратиш, уларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш, моддий таъминотини яхшилаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилишини таъкидлаганлар.

 

Байрамингиз муборак бўлсин, ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//