Ўзбекистонда чақалоқлар ўлими кўпайгани айтилмоқда

Сақлаш
19:42 / 29.09.2022 931 2

Ўзбекистонда 2021 йилда гўдаклар ўлими сони 7 минг 214 тани ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 160 тага ошган. Бу ҳақида 28 сентябрь куни ўтказилган Олий Мажлис Сенати кенгаши йиғилишида маълум қилинди.

 

Йиғилишда репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинди. Сенат раиси Танзила Норбоева тизимдаги асосий муаммоларга тўхталиб ўтди.

 

Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари ҳамиша долзарб муаммо ҳисобланади. Аёллар ва болаларга малакали, ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш борасида қилинаётган ижобий ишлар билан биргаликда, соҳада кўпгина камчиликлар ҳам кузатилмоқда. Жумладан, 2021 йилда гўдаклар ўлими 7 минг 214 тани ташкил этган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 160 тага ошган.

 

Албатта, фақат танқид қилиш эмас, соҳадаги муаммолар салбий оқибатларини улар келиб чиққанидан аввал бартараф этиш юзасидан ечимлар бериш зарур. Репродуктив саломатлик даражасига жиддий таъсир кўрсатувчи омил – яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ борасида фуқароларимизга тақиқлар қўйиш билан ҳеч нарсага эришмаймиз. Аксинча, инсонларнинг шахсий ҳаёт эркинлиги доирасига дахл қилиб қўямиз. Шу сабабли яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари борасида аҳолимиз ўртасида тушунтириш, ташвиқот ишларини кучайтириш зарур.

 

Аслида репродуктив саломатлик масаласидаги муаммоларни ҳал этишда инсонни камол топиши, таълим олиши жараёнида иштирок этувчи барча муттасади идоралар — Мактабгача таълим ва Халқ таълими вазирликлари фаол бўлиши шарт. Айнан мактабдан бошлаб саломатлик дарслари йўлга қўйилиши, унинг доирасида эса гигиена, репродуктив саломатлик ва фарзандаларимизнинг келажак турмушида муҳим бўлган бошқа масалалар ўқитилиши зарур.

 

Танзила Норбоева, Сенат раиси.

 

Мажлисда ҳудудларда 2018–2022 йилларда болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури ижроси бўйича қатор камчиликлар мавжуд эканлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, ҳомиладор, туғувчи, туққан аёллар ва янги туғилган чақалоқларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида республикадаги туғруққа ёрдам берувчи муассасаларнинг моддий-техника базасини халқаро стандартларга мувофиқ мустаҳкамлаш ва зарур дори воситалари билан таъминлаш масаласи тўлиқ бажарилмагани таъкидланди.

2 Изоҳлар

Кодирова Угилхон Сотиболдиевна

12:01 / 01.01.1970

Малакали шифокорлар етишмайди.

Кодирова Угилхон Сотиболдиевна

12:01 / 01.01.1970

Ха айрим жойларда она ва бола учун эьтибор ёлгон хуже курсинга,масалан Наманган вилояти Чорток туманида шошилинч ёрдам булимия кабулида биринчи ёрдам учун хароратни туширишга дорисовать йук атига 1 та шифокор,эхе шифокорлар ...дилдан хизмат килмайди

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//