Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди

Сақлаш
21:50 / 28.09.2022 606 0

Сўнгги ҳафталарда Россия фуқароларининг яқин атрофдаги мамлакатга кўчиб ўтиш ҳолатлари икки баробарга ошди. Бу ҳақида «РИА Недвижимость» нашри хабар берди.

 

Статистикага кўра, россияликлар энг кўп Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжонга кўчиб ўтмоқда. Арманистон ва Грузияда Россия фуқароларининг кўчиб келиш кўрсаткичи уч баробарга ошган.

 

Эскпертларнинг қайд этишича, Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиниши натижасида мамлакат фуқароларининг кўчиб кетиши юқоридаги давлатларда уй-жойлар ижара ҳақининг ошишига олиб келмоқда.

 

«Нисбатан арзон бўлган Тошкент марказидан бир хонали квартирани ижраси ҳам ойига 400-700 долларни ташкил этмоқда. Пойтахтнинг чекка туманларида ижара ҳақи 200 доллардан бошланади», — дейди Ўзбекистондаги «Этажи» агентлиги бошқарувчиси Артур Югай.

 

Унинг сўзларига кўра, Тошкент марказидаги янги қурилган турар жой биноларининг бир квадрат метри 960 доллардан сотилмоқда, иккиламчи бозорда эса 890 доллардан бошланади. Қайд этилишича, майдони 30 квадратни ташкил этадиган бир хонали уйни пойдевори энди қуйилаётган вақтда 15-20 минг доллардан 40-45 минг долларга харид қилиш мумкин. Уйлар битган ҳолатда унинг нархи яна 30-50 фоизга қимматлашади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//