Жамият
Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича вилоят республикада 1-ўринда, саноат товарлари экспортида эса топ 3 таликка кирган.
«Дунё» АА хабарига кўра, Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилган.
Сенат ишчи гуруҳи ҳисоботига кўра, вилоятга инвестиция маблағларини жалб этиш ва инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берилгани қайд этилди.
Хусусан, ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар миқдори бўйича республикада 2-ўринни эгаллаб келаётган Фарғона вилояти йилига ўртача 50 фоизлик ўсиш суръатларини намойиш этиб келмоқда.
Вилоятда бугунги кунда жами рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 568 тани ташкил этади. Дунёнинг энг нуфузли «S&P Global Rating» (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги хулосасига асосан, вилоятнинг мустаҳкам молиявий индикаторлари ва юқори иқтисодий салоҳияти учун «B+» яъни «барқарор» даражасидаги кредит рейтинги берилган. Вилоятда жами 91 та кичик ва ёшлар саноат зоналари ташкил этилган.
Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ҳамда уларни амалга ошириш, импорт маҳсулотларини маҳаллийлаштириш, хизматлар соҳасини ривожлантириш, хотин-қизлар тадбиркорлигига кўмаклашиш, янги иш ўринларини яратиш каби масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ