Жамият
Бухоро шаҳрида ходимларнинг маблағларини ўзлаштирган собиқ ҳисобчи аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати маълумот берди.
Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «М.» МЧЖ собиқ ҳисобчиси Д.У. МЧЖга тегишли корпоратив картадан 961,5 миллион сўмни нақдлаштириб олиб ўзлаштиргани ҳамда корхонанинг 59 нафар ходимининг 99 миллион сўм иш ҳақини шахсий кредит тўловлари учун йўналтиргани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланклар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ