Ўзбекистонликлар саёҳат учун кўпроқ қайси давлатларга бораётгани маълум бўлди

Сақлаш
15:11 / 27.09.2022 762 0

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-август ойларида жами 3 308,6 минг нафар фуқаролар туристик мақсадларда республикадан чиқиб кетган.

 

Давлат статистика қўмитасининг хабар беришича, ушбу кўрсаткични 2021 йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда (2021 йилда 1 227,7 минг нафар) 2 080,8 минг нафарга ёки 2,7 мартага ошганини кузатиш мумкин.

 

Ушбу кўрсаткичнинг давлатлар кесимида тақсимланиши қуйидагича:

 

  • МДҲ давлатлари – 2 888,6 минг нафар;
  • Туркия – 206,8 минг нафар;
  • БАА – 73,7 минг нафар;
  • Саудия Арабистони – 50,2 минг нафар;
  • Миср – 27,1 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 13,3 минг нафар;
  • АҚШ – 10,2 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 6,7 минг нафар;
  • Грузия – 6,4 минг нафар;
  • Кувайт – 6,3 минг нафар;
  • Германия – 3,7 минг нафар;
  • Латвия – 3,0 минг нафар;
  • Буюк Британия – 2,9 минг нафар.

 

Аввалроқ Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—август ойларида 3 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюргани ҳақида маълумот берилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//