Жамият
Президент топшириғини бажариш мақсадида Фарғона водийси ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларини темир йўл транспорти билан узвий боғлаш, ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча 651/652-сонли «Aндижон — Хива — Aндижон» йўловчи поезди қатнови жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан йўлга қўйилди. Бу ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.
2022 йилнинг 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Aндижондан ҳаракатланаётган «Aндижон — Бухоро» йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди.
Йўловчи поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
Унга кўра, 651/652-сонли «Aндижон — Хива — Aндижон» йўловчи поезди 2022 йилнинг 28 сентябрь ҳафтанинг чоршанба кунидан бошлаб Aндижондан, 2022 йилнинг 29 сентябрь ҳафтанинг пайшанба кунидан бошлаб Хивадан жўнайди.
391/392-сонли «Aндижон — Урганч — Aндижон» йўловчи поезди ҳаракати 2022 йил 29 сентябрдан ҳафтанинг пайшанба куни Aндижондан ва ҳафтанинг жума кунидан бошлаб Урганч бекатидан ҳаракатланади.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ