Жамият
Янги ҳафтада ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб +10-15 гача пасаяди.
Ўзгидрометнинг хабар беришича, 26 сентябрь Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз, асосан, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати юқори бўлади ва +30-35 ни ташкил этади. Фақат Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антитциклон кириб келади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +20-25 гача пасаяди.
27 сентябрга ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади ва ҳафта охиригача Ўзбекистон ҳудуди нисбатан совуқ антитциклон периферияси таъсири остида бўлади. 27 сентябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво совуқлашади, кундузги ҳарорат +22-27 гача пасаяди. 29-30 сентябрда кечалари ҳарорат пасаяди, кечаси ва эрталаб термометр устуни +10-15 гача пасаяди.
26—27 сентябрь кунлари фронт ўтишида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Жанубнинг энг чеккасида ва Фарғона водийсида шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.
Республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага 27 сентябрь куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ