Жамият
Фарғонада 2022 йил охиригача электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Таъкидланишича, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида механика заводи ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасидаги Central Asia Motors корхонасида бўлган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, корхонада 2021—2022 йилларда босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича қилинган ишлар кўздан кечирилган.
Ушбу лойиҳа тўлиқ якунланса, йиллик 10 минг электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва унинг 40 фоизи экспортга йўналтирилади. Электромобиллар учун кузов, заряд станцияси, аккумулятор эҳтиёт қисмлари маҳаллийлаштирилади.
Корхона бош директори Баҳодир Аҳмедов вилоят раҳбарига электромобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари жорий йил якунига қадар бошланишини маълум қилган.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ