Жамият
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев шу йилнинг 6 сентябрь куни видеомурожаат йўллаб, унда сурхондарёлик фуқаро уни онасидан сўкканини билдирганди. Депутатнинг маълум қилишича, ҳақорат бўйича иш судда кўриб чиқилган.
«Кеча (23 сентябрь — таҳр.) жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани судида фуқаро С. Султоновнинг мени ҳақорат қилганлигига доир иш кўриб чиқилди.
Мен ЖИБ Юнусобод тумани судидан онлайн иштирок этдим.
Суд С.Султоновни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан БҲМнинг ўттиз баравари (9 млн сўм) миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилди», — деб ёзади депутат.
Кушербаевга кўра, унга фуқаролик суди орқали ҳуқуқбузар С.Султоновдан маънавий зарар ундиришим мумкинлиги тушунтирилган.
«Ҳақорат жавобгарликка сабаб бўлади, ҳақоратдан тийилайлик», — дея қўшимча қилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ