Расман: 23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди

Сақлаш
17:49 / 23.09.2022 741 0

Ўзбекистонда 3 сентябрдан бошлаб «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра тўхтатилди, деб хабар бермоқда UZCARD.

 

«Ягона умумреспублика процессинг маркази, UZCARD тўлов тизими иштирокчиси томонида техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли 2022 йил 23 сентябрь куни соат 09:00 дан UZCARD инфратузилмасида «Мир» карталарига ҳамда хорижда UZCARD – «Мир» кобейжинг карталарга хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатилганини маълум қилади», — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, UZCARD – «Мир» кобейжинг карталари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида UZCARD тўлов тизими инфратузилмасида одатдагидек ишлашни давом этади.

 

Ўзбекистонда «Мир» кобейж картасини қуйидаги банклар муомалага киритган эди.

 

Алоқабанк

Микрокредитбанк

Миллийбанк

Туронбанк

Халқ банки

Қишлок қурилиш банк.

 

Маълумот учун, ҳозиргача Туркия, Қозоғистон, Арманистон каби давлатлар банклари АҚШ ва ЕИнинг иккиламчи санкцияларига тушиш хавфи ортидан Россиянинг «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//