Иқтисод
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда банкоматлар орқали истеъмолчиларга банк хизматларини кўрсатиш ҳолати юзасидан ўрганиш ва таҳлиллар ўтказди, деб хабар беради «Yuz.uz».
Қайд этилишича, республиканинг 127 та ҳудудида тижорат банклари томонидан жойлаштирилган 1003 та банкомат бўйича ўтказилган кузатувларда уларнинг 103 тасида банк номи, ишонч телефон рақами ва тўлов тизими ҳақидаги маълумот йўқлиги аниқланган.
Шунингдек, 2 та ҳолатда 24/7 туну кун ишловчи шохобчаси ёпиқлиги, 52 та банкомат носоз ҳолатда ва ишламаётгани, 107 та банкоматда нақд пул йўқлиги қайд этилган. Ёки 50 та банкоматнинг ахборот хавфсизлиги таъминламаган ҳолда видеокузатув тизимлари ёрдамида назоратга олинмагани ҳамда 52 тасининг жойлашган ҳолати қониқарсизлиги кузатилган.
Марказий банк билан ҳамкорликда банкоматларнинг талаб даражасида мунтазам ишлаб туришини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ