Ўзбекистон январь-август ойларида энг кўп енгил автомобилни Хитойдан импорт қилди

Сақлаш
17:26 / 22.09.2022 705 0

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида энг кўп енгил автомобилни Хитойдан импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

 

Ушбу давр мобайнида чин ўлкасидан 8337 дона автомобиль импорт қилинган. Хитой бу борада энг энг яқин таъқибчиси (Корея – 6784 дона) анча илгарилаб кетган.

 

Давлат статистика қўмитаси хабарида айтилишича, умумий ҳисобда 25 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.

 

8 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 8337 та

Корея – 6784 та

Қозоғистон – 3651 та

Россия – 1388 та

АҚШ – 237 та

БАА – 125 та

Япония – 91 та

Германия – 67 та.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//