Иқтисод
Ўзбекистон Республикасининг ялпи халқаро захиралари жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, 34 млрд 79,9 млн долларни ташкил этди. Бу август ойига нисбатан 527,4 млн долларга кам. Бу ҳақида Марказий банк маълум қилди.
Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 12,3 млн трой унцияни ташкил қилмоқда. Унинг молиявий қиймати 21 078,6 млн доллардан 21 001,9 млн долларга камайган.
Хорижий валютадаги захира активлар (эркин конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) 12,47 млрд доллардан 12,044 млрд долларга камайган.
Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77353
Жамият
56490
Жамият
55693
Жамият
50743
Жамият
//
Изоҳ йўқ