Жамият
Тошкент аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими пайдо бўлди. Бўлим Ўзбекистон фуқароларининг чет элга чиқишига тақиқ қўйиш билан боғлиқ муаммоли вазиятларнинг ечими билан шуғулланади.
Коммунал тўловлар, кредитлар, жарималар ва бошқа қарзлар ўз вақтида тўланмагани учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиш чекланиши мумкин. Шунингдек, чеклов инсон омили сабаб нотўғри қўйилган бўлиши мумкин. Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун МИБ ходимлари аэропортда 24/7 ишлайди.
МИБ бўлими Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залидаги маълумот столида жойлашган. Ходим йўловчининг илтимосига биноан қарз бор ёки йўқлигини айтиши мумкин. Шунингдек, қарзни тўлаб ва тўлов ҳужжатини тақдим этилганидан сўнг МИБ ходими тизимни янгилаши ва йўловчидан кетиш учун тақиқни олиб ташлаши мумкин.
Тўловлар фақат электрон тўлов тизимлари (Click, PayMe, Apelsin ва бошқалар) орқали қабул қилинади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
1 Изоҳ
Музаффар
12:01 / 01.01.1970
Зур булибди лекин