Жамият
Хоразм вилояти Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида Ширинқўнғирот қишлоғи, «Очанқалъа» маҳалласида яшаган 24 ёшли Г.Б. қиз жинсли чақалоқ туққан ва туғруқдан кейин қон кетиш кузатилгач, унда бачадон ортиғи билан олиш жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Жарроҳлик амалиётидан кейин Г.Б. 13 сентябрь куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалига ўтказилган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, 14 сентябрь куни филиалнинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Шунингдек, аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд – тиббий экспертизаси ҳамда унга кўрсатилган тиббий ёрдамнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлаш юзасидан комиссиявий суд – тиббий экспертизаси, шунингдек Г.Б. вафоти бўйича шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгибозор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани маълум қилинган.
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ