«Ватан мадҳи янграр дилимда» танлови эълон қилинди

10:12 / 07.12.2023 624
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда «Ватан мадҳи янграр дилимда» мавзусида Давлат мадҳиясини жамоавий жўр бўлиб куйлаш танловини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси белгиланган тартибда жамоавий жўр бўлиб куйланган видеолавҳа интернетдаги очиқ манбалар, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда эълон қилинади.

Сўнгра видеоролик ҳаволаси (линки) ва иштирокчи жамоа ҳақидаги маълумотлар, боғланиш учун телефон рақамлари 2023 йил 12 декабрь соат 18:00 гача «Oyina.uz» порталининг телеграмдаги @oyinauz_бот манзилига юборилади.

Бошқа турли йўллар билан йўлланган материаллар Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилмайди! Иштирокчи Oyina.uz порталида ўтказилган аввалги танловларда ҳам ғолиб бўлгани аниқланса, танловдан четлаштирилади.

Видеолавҳа формати MPG, MPEG, AVI, MOV, WMA, MP4 бўлиши керак. Талабга жавоб бермайдиган, тегишли маълумотлари тўлиқ бўлмаган ишлар кўриб чиқилмайди.

Танловда 1, 2, 3-ўрин ғолиблари аниқланади ва қуйидаги тартибда мукофотланади:

1-ўрин – телевизор (50 ўлчамли),

2-ўрин – телевизор (43 ўлчамли),

3-ўрин – телевизор (32 ўлчамли).

Ҳакамлар ҳайъати тавсиясига асосан рағбатлантириш мукофотлари берилиши мумкин.

Танлов ғолиблари «Oyina.uz» порталида эълон қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш