“Энг яхши ижтимоий карикатура” танлови эълон қилинди

23:08 / 05.08.2023 940
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими ҳамда Oyina.uz портали “Энг яхши ижтимоий карикатура” танловини эълон қилади.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Китоб – юксакликка элтувчи нур” шиори остида ўтказилади. 

 

Танловга тақдим этилган энг сара ижодий ишлардан юртимизда китобхонликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш, аҳоли орасида мутолаа маданиятини янада юксалтириш йўлида фойдаланилади. ОАВ, ижтимоий тармоқ ва ташқи реклама воситаларида намойиш этилади.

 

Ишчи гуруҳга келиб тушган карикатуралар сараланиб, Oyina.uz порталининг телеграм каналида эълон қилинади. Ғолиблар икки йўналишда – ҳакамлар ҳайъати эътирофи ва мухлислар берган овозлар сонига кўра аниқланади.

 

Ғолиблар:

1-ўрин (2 та) – 3 миллион сўм;

2-ўрин (2 та) – 2 миллион сўм;

3-ўрин (2 та) – 1 миллион сўм ҳамда рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланади.

 

Танловга ижодий ишлар 2023 йил 18 августгача @oyinauz_botорқали қабул қилинади.

Ғолибларни тақдирлаш маросими Мустақиллик байрами арафасида  тантанали равишда ўтказилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш