"Ватан тараққиётига менинг ҳиссам!" Республика танлови эълон қилинди

17:07 / 28.07.2023 602
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам!» Республика танловини эълон қилди.

Танловга қуйидаги йўналишларда аризалар қабул қилинади:

- Архитектура: интерьер ва ландшафт дизайни;

- Ахборот технологиялари: Веб ишланмалар, Дастурий таъминот, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар;

- Тасвирий ва амалий санъат;

- Адабиёт: назм ва наср;

- Миллий мақом ва эстрада.

Танловга аризалар жорий йилнинг 25 август кунига қадар қабул қилинади. Танловнинг ҳудудий босқичи 2023-йилнинг сентябрь ойи, Республика босқичи октябрь ойида ўтказилади.

Аризалар Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлимлари томонидан қабул қилинади.

Шунингдек, танловга 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўз лойиҳалари билан фаол иштирок этишлари мумкин.

Танлов ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Батафсил маълумотларни www.marifat-ziyo.uz (маърифат чизиқча зиё нуқта уз) сайти, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлимларидан олишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон: + 99 871 207 57 00

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш