«Биз оилавий зўравонликка қаршимиз» мавзусида ижтимоий видеороликлар танлови

11:05 / 04.05.2023 1043
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ички ишлар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида «Биз оилавий зўравонликка қаршимиз» мавзусида ижтимоий видеороликлар танловини эълон қилади.

 

Танловга 30 ёшгача бўлган ижодкорларнинг жамиятда оилавий зўравонликларни олдини олиш, бундай салбий ҳолатлардан азият чекаётган аёлларни қўллаб-қувватлашга бағишланган видеороликлари қабул қилинади.

 

Танловга тақдим этилаётган видеоролик 3 дақиқадан ошмаслиги, HD 1920х1080 форматда бўлиши лозим. Материаллар 2023 йилнинг 30 сентябрига қадар marifattanlov_bot телеграм манзили орқали қабул қилинади.

 

Ғолиблар «25 ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни» арафасида тантанали тақдирланади.

 

Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.marifatziyo.uz веб-сайти ёки 71 207-57-00, 99 586-96-94 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш