“Oyina.uz” портали Журналистлар ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг 30 йиллиги муносабати билан ютуқли викторина эълон қилади! Сиз ушбу танловда қатнашиб, Iphone 14 Pro Max ва 5 та смартфондан бирининг эгасига айланишингиз мумкин!
Танлов икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда @oyinauz_tanlovbotʹга кириб, махсус ҳаволани олишингиз керак бўлади. Ушбу ҳавола ёрдамида яқинларингизни викторинага таклиф қилиш орқали иккинчи босқичга йўл олишингиз мумкин.
Танловнинг биринчи босқичи 7 декабрь соат 23:00 гача давом этади.
Иккинчи босқичда эса 30 та тест саволига энг биринчи ва тўғри жавоб берган иштирокчилар ғолибликни қўлга киритади!
Саволлар Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзлари – байроқ, герб, мадҳия, конституция; Президент асарлари, хусусан, “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китоби; шунингдек, миллий давлатчилигимиз тарихи, миллий маданият ва қадриятларимиз; “Oyina.uz” порталида эълон қилинган мақолалар асосида тузилади.
Низомга кўра, викторинада Республика Маънавият ва маърифат маркази тизимида ишлаётган ходимлар ҳамда уларнинг яқин қариндошлари, шунингдек, “Oyina.uz” танловларида илгари ғолиб бўлган шахслар қатнашиши мумкин эмас.
Эслатиб ўтамиз, викторинага дўстларини энг кўп жалб қилган 100 нафар иштирокчигина иккинчи босқичга ўта олади. Шундай экан, шошилинг! Oyina.uzʹда билимингиз билан ғалаба қозонинг!
//
5 Изоҳлар
G'olibjon
12:01 / 01.01.1970
Men kech qolibman shekli 7-dekabr ekanu 1-chi bosqich Ha mayli keyingi safar oyniman unda bilmay qolibmanda rosa orzu qilgandim yutib olishni Rahmat lekn shuncha aksiya qilyabsizlar
Aziza
12:01 / 01.01.1970
Tanlov menga ma'qul keldi
Данияров Одилбек
12:01 / 01.01.1970
Танловга гап йўқ. Шунақа танловлар кўпроқ бўлишини истар эдим.
Hilola
12:01 / 01.01.1970
Bu juda ajoyib loyiha albatta yaxshi natijalar kutamaiz
Asadbek
12:01 / 01.01.1970
yaxshi g'oya bo'libti shuna loyixalar kopayaversin