Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда “Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!" мавзусида Давлат мадҳиясини жамоавий жўр бўлиб куйлаш танловини эълон қилади.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
· «Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган оила»;
· «Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган мактаб»;
· «Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган гуруҳ»;
· «Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган меҳнат жамоаси».
Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий давлатлар фуқароларидан иборат жамоалар иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси белгиланган тартибда жамоавий жўр бўлиб куйланган видеолавҳа интернетдаги очиқ манбалар, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда эълон қилинади.
Сўнгра видеоролик ҳаволаси (линки) ва иштирокчи жамоа ҳақидаги маълумотлар, боғланиш учун телефон рақамлари 2022 йил 8 декабргача “Оyina.uz” порталининг телеграмдаги oyinauz_bot манзилига юборилади.
Бошқа турли йўллар билан йўлланган материаллар Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилмайди!
Видеолавҳа формати MPG, MPEG, AVI, MOV, WMA, MP4 бўлиши керак. Талабга жавоб бермайдиган, тегишли маълумотлари тўлиқ бўлмаган ишлар танловдан четлатилади.
Ҳар бир номинация бўйича 1, 2, 3-ўрин ғолиблари аниқланади ва қуйидаги тартибда мукофотланади:
· 1-ўрин – 10 миллион сўм;
· 2-ўрин – 7 миллион сўм;
· 3-ўрин – 5 миллион сўм.
Ҳакамлар ҳайъати тавсиясига асосан Ташкилий қўмитанинг қарори билан қўшимча рағбатлантириш мукофотлари берилиши мумкин.
Танлов ғолиблари шу йилнинг 9 декабрь куни “Оyina.uz” порталида расман эълон қилинади.
Тақдирлаш маросими 10 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» майдонида ташкил этиладиган тантанали тадбир доирасида ўтказилади. Ҳудудларда яшовчи ғолибларни тақдирлаш эса Республика Маънавият ва маърифат маркази тегишли бўлим ёки бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
//
5 Изоҳлар
Parizoda Maxmudova
12:01 / 01.01.1970
Assalomu alaykum, judayam xursandman bunday tanlovlarni tashkillashtirgan xalqimizdan, bu jamiyatimizda vatanga bòlgan muhabbatni yanada oshirishga kòmakdosh bòladi.Xalqimiz butun kuch qudrati qayd etilgan madhiyamizning yana yuksaklik darajasiga kòtaradi degan umiddaman. Taklifim vatanga dinimizga bòlgan muhabbatni oshiradigan yana kòplab loyihalar ishlab chiqishizni umidvorimiz katta rahmat!
Dostonbek
12:01 / 01.01.1970
Bu kabi tanlovlar ko'paysa yaxshi bo'lar edi. Fuqarolarda Vatanparvarlik ruhi shakllanadi.Davlat ramzlariga nisbatan xurmat hissi paydo bo'ladi.
Og'abek
12:01 / 01.01.1970
Yaxshi fikr davlatimiz buyuk davlat shunday ekan uni qancha madh qilsak arziydi
NODIRABEGIM
12:01 / 01.01.1970
Juda yaxshi tanlov eʼlon qilingan .Bu tanlov xalqimiz ,vatanimiz uchun juda ham ajoyib tanlov hisoblanadi .Tanlov tashkilotchilariga katta kon rahmat
Davronbek
12:01 / 01.01.1970
Juda yaxshi bu musobaqada albatta birinchi oʻrinni olishga harakat qilaman