Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда бошқа тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан “Рангларда акс этган Ватан мадҳи” мавзусида расмлар танловини эълон қилади.
Танлов 2 ёш тоифасида:
25 ёшгача ҳамда 26 ва ундан катта ёшдаги иштирокчилар ўртасида ўтказилади.
Танловда иштирок этаётган асарларга қуйидаги талаблар қўйилади:
Асар мазмуни танлов мавзусига мос келиши;
Асар мазмуни ёшларни ватанпарварлик, улар қалбида Ватанга садоқат, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, баркамол шахс этиб тарбиялашга йўналтирилган бўлиши, уларнинг билим даражасини ва дунёқарашини ошириши керак.
Танловда қатнашиш истагида бўлган ижодкорлар ижодий ишларини тегишли ҳужжатлар билан бирга, 2022 йил 25 ноябрга қадар Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Ширин кўчаси, 55 уй (Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби) га юборишлари лозим.
Қўшимча маълумотлар учун тел: 71/232-06-75
//
2 Изоҳлар
Yodgorbek
12:01 / 01.01.1970
MEN O'z asarlarimda Ona Vatanimizni ko'rkini O'zbek xalqimizning Milliy urf odatlarini ranglarda aksettirishga xarakat qilyappan kelajakda asarlarimni O'zbekiston Vatanimizni Jaxon miqqiyosida tanilishishida o'z hissamni qo'shmoqchiman.
Munavvar
12:01 / 01.01.1970
Assalomu alaykum, rasmlar tanlovida rasmlarni qanday yuboramiz, telegram manzil beringizlar, iltimos