Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Фанлар Академияси Тарих институти, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамкорликда «Қўшинлар мадҳияси» ва «Энг жанговар қўшиқ» ҳамда «Энг жанговар чақириқ ва шиор» танловларини эълон қилади.
Танловларда ҳарбий хизматчилар, ҳаваскор ва профессионал ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.
«Қўшинлар мадҳияси» танловида 1-ўринни эгаллаган қўшиқ 15 миллион сўм пул мукофоти;
«Энг жанговар ҳарбий қўшиқ» танловида 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ғолиблар 18, 15, 12 миллион сўм пул мукофоти;
«Энг жанговар чақириқ ва шиор» танловида 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ғолиблар 5, 3, 2 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган ижодкорлар шу йилнинг 25 октябридан Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкин.
//
1 Изоҳ
Dilshodbek Yuldashev
12:01 / 01.01.1970
Ajoyib tanlov.Rahmat sizlarga!