Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан билан “Она мадҳи” ижодий ишлар танловини эълон қилади.
Танловга ҳаётимиз қувончи, оилаларимиз кўрки бўлган мўътабар она сиймоси юксак даражада тараннум этилган шеърлар, ҳикоялар ҳамда эсселар қабул қилинади.
Танлов 3 та йўналишда ўтказилади.
1. «Энг яхши шеър» (1-, 2-, 3-ўринлар);
2. «Энг яхши ҳикоя» (1-, 2-, 3-ўринлар);
3. «Энг яхши эссе» (1-, 2-, 3-ўринлар).
Шунингдек, рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам тақдим этилади.
Танловга тақдим этилган асарлар сараланиб, китоб ҳолида чоп этилади. Тақдим этилган ижодий ишлар ҳеч қаерда эълон қилинмаган бўлиши шарт.
Ижодий ишлар 2022 йил 25 ноябрга қадар қабул қилинади.
Танловда 30 ёшгача бўлган ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб деб топилган ижодкорлар мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик байрами арафасида диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар электрон ҳолда муаллифнинг шахсий маълумотномаси, телефон рақами ва паспорт нусхаси билан бирга қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси. E-mail: badiiy_adabiyot@mail.ru.
Мурожаат учун телефон: (71) 231-83-67.
Телеграм рақам: 90-968-08-25.
Танловга марҳамат, азиз ижодкорлар!
//
3 Изоҳлар
Элдор Татиев
12:01 / 01.01.1970
Ассалому алейкум. Чет элда яшаб ижод қиладиган узбеклар ижоди хам қабул қилинадими?
Feruzaxon
12:01 / 01.01.1970
Assalomu alekum man Qo'qon shahridanman. Tayyorlangan ijodiy ishlarni Qo'qonda ham qabul qilishadimi?
Isoqjanov Amirzod Dilmurod o'g'li
12:01 / 01.01.1970
Танловда ҳаваскорлар ҳам қатнашиши мумкинми ёки фақат уюшмалар аъзоларими?