«Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танлови эълон қилинди

22:07 / 01.07.2022 1180
Сақлаш

Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танловини эълон қилди.

 

 Танлов тўртта йўналишда ўтказилади.

 

Ундаги «Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд» йўналишида маҳаллий ижро этувчи туман/шаҳар ҳокимликлари иштирок этади.

 

«Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим» вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ўртасида аниқланади.

 

«Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳа ва дастурий маҳсулотлар» йўналишида илмий ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари қатнашади.

 

«Ўзбек тилининг қудрати ва гўзаллигини тараннум этган энг яхши бадиий асар» йўналишида ёзувчи, шоирлар иштирок этади.

 

Танлов жорий йилнинг 1 июлидан 1-сентябрига қадар ўтказилади ва ғолиблар 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни арафасида эълон қилинади.

 

Танлов низоми ва қўшимча маълумотлар билан www.til.gov.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш