“Энг намунали вазирлик ва идора” ҳамда “Энг намунали туман ва шаҳар” танловлари эълон қилинди

23:06 / 02.06.2022 784
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази “Энг намунали вазирлик ва идора” ҳамда “Энг намунали туман ва шаҳар” танловларини эълон қилади.


Ўз тизимида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни намунали ташкил этган, мамлакатимиздаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳолининг ижтимоий кайфиятини яхшилаш ва ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш бўйича самарали лойиҳаларни ишлаб чиқиб, фаол равишда амалиётга жорий қилган барча вазирлик ва идора Низомда кўрсатилган буюртманомани тўлдириши, баҳолаш мезонида келтирилган ҳар бир йўналиш бўйича ўтган йилнинг 1 июнидан жорий йилнинг 1 июнига қадар бўлган муддатда амалга оширилган ишлар тўғрисида асослантирилган маълумотларни илова қилиши ва Республика комиссиясига юбориши лозим.


“Энг намунали туман ва шаҳар” танловида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тавсиясига кўра туман ва шаҳар иштирок этиши мумкин.


Баҳолаш натижаларига кўра 1-ўрин учун – “Дамас” автомобили ва 15 миллион сўмлик китоблар тўплами;


2-ўрин учун – 40 миллион сўм пул мукофоти ва 12 миллион сўмлик китоблар тўплами;


3-ўрин учун – 25 миллион сўм пул мукофоти ва 8 миллион сўмлик китоблар тўплами;


4-ва 5-ўринлар учун – ҳар бирига 10 миллион сўмдан пул мукофотлари тантанали равишда топширилади.

 

Танловда фаол иштирок этинг.

 

Мурожаат учун телефон: (71) 215-53-71.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш