“Янги Ўзбекистон” мавзусида мақолалар танлови

14:05 / 26.05.2022 1229
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида Ўзбекистонни янги ривожланиш босқичига кўтариш борасида белгиланган тараққиёт стратегиясининг мақсад-вазифаларини кенг ёритиш мақсадида “Янги Ўзбекистон” мавзусида мақолалар танловини эълон қилади.

 

Танловда қатнашиш истагини билдирганлар 2022 йилнинг 25 майидан шу йилнинг 25 июлига қадар газета ва журналларда ҳамда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва матбуот нашрларининг расмий сайтларида эълон қилинган мақолалари билан иштирок этишлари мумкин.

 

Мақолалар Ташкилий қўмита томонидан жорий йилнинг 30 июлига қадар қабул қилинади.

 

Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:

 

2 та I ўрин ғолиби диплом ҳамда олти миллион сўмдан пул мукофоти билан;

 

2 та II ўрин ғолиби диплом ҳамда  тўрт миллион сўмдан пул мукофоти билан;

 

2 та III ўрин ғолиби диплом ҳамда икки  миллион сўмдан пул мукофоти билан;

 

Шунингдек, қўшимча учта рағбатлантирувчи ўрин муаллифлари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

 

Танлов натижалари оммавий ахборот воситалари ҳамда ташкилотчиларнинг интернет саҳифаларида эълон қилинади.

 

Ғолибларни тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрами арафасида ўтказилади.

 

Мурожаат учун телефонлар:

 

+99895 177 51-57

+99897 745-35-76 (телеграм)

1 Изоҳ

Ёркиной

06:01 / 01.01.1970

Екди. Яхши агар хакконий ташкил этилса. Биз олис худуддагилар ишини хам яхши бахоласанглар

Изоҳ қолдириш