«Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият!» шиори остида «Маънавият фестивали» ташкил этилади

14:04 / 19.04.2022 1488
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида 2022 йилнинг май-декабрь ойларида республикамизнинг барча ҳудудларида «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият!» шиори остида «Маънавият фестивали» ўтказилади.

Фестиваль доирасида:

- «Учинчи ренессанс – маърифатли жамият сари!» мавзусида конференция

- «Ўзбекистон Қаҳрамонлари» билан ижодий учрашув ҳамда шу номдаги китоб тақдимоти

- «Менинг фарзандим Ўзбекистон фахри!»

- «Зиёлилар форуми»

- «Инсон қадри», «Меҳр-мурувват ва саховат учун!»

- «Маърифат соати»

- «Маърифатли оила – маънавият таянчи»

- «Зукко болажон»

- «Театрлар ҳафталиги» лойиҳалари

- «Миллий қўшиқлар ва мақом» концерт дастури.

- «Маърифат улашиб» акцияси, «Янги уйғониш даври китоб ва кутубхоналардан бошланади» номли китоб кўргазмалари

- «Фаол фуқаро» мунозара клуби

- «Маърифат зиё» платформаси тақдимоти

- «Маънавият кубоги» спорт мусобақаси ва бошқа маданий маърифий тадбирлар ўтказилади.

Фестиваль ҳақидаги тўлиқ маълумотларни Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳудудий бўлимлари ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамиятидан олишингиз мумкин.

Фестивалда фаол иштирок этинг!

Мурожаат учун телефонлар: 95 143-35-53, 95 170-87-78

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш