ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

12:03 / 18.03.2022 1057
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2022 йилнинг  20 мартидан 30 март санасига қадар “Миллий қадриятлар 10 кунлиги” эълон қилинди.

Ушбу 10 кунлик доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кенг қамровли маънавий-маърифий, маданий тадбирлар, халқ сайиллари ўтказилади.

Тадбирларда Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, экспертлар томонидан Наврўз умумхалқ байрамининг тарихи, унинг умуминсоний қадриятларни улуғлаш, урф-одатларимиз, қадимий анъналаримизни авайлаб-асрашдаги аҳамияти кенг тарғиб қилинади.

“Миллий қадриятлар 10 кунлиги” доирасида миллий урф-одатларимизни ўзида намоён этган саҳна кўринишлари, турли кўргазмали чиқишлар, миллий таомларимиз намойиш этилади.

Маънавият ва маърифат маркази, вилоят бўлимлари ҳамда туман ва шаҳар бўлинмалари томонидан меҳр-мурувват, саховатпешаликни ўзида мужассам этган хайрия тадбирлари ташкил этилади. Кексалар, кўмакка муҳтож кишилар, эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш