«Oyina.uz» ишга таклиф қилади

11:01 / 24.01.2022 1957
Сақлаш

«Oyina.uz» портали интернет-журналистика сирларидан хабардор ва соҳада маълум тажрибага эга журналистларни ишга таклиф этади! Тезкор янгиликларни тайёрлаб оммага етказиш, муҳим мавзуларда таҳлилий мақолалар тайёрлашни уддалайсизми? Унда аҳил жамоамизга қўшилинг.

Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим (25дан 35 ёшгача):

интернет журналистика бўйича 3 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга бўлиш;

тезкор янгиликлар ва таҳлилий мақолалар тайёрлай олиш;

катта ҳажмдаги маълумотлар билан тезкор ишлаш қобилияти;

ўзбек тилининг грамматик қоидаларини мукаммал билиш;

имловий хатоларсиз ёзиш қобилияти (кирилл ва лотин графикасида);

«Oyina.uz» номзодларга қуйидаги иш шароитларини яратиб беради:

муносиб иш ҳақи (суҳбат давомида муҳокама қилинади);

шаҳар марказида жойлашган барча шароитларга эга шинам офис;

аҳил ва креатив жамоа билан ишлаш имконияти;

5/2 иш жадвали, соат 9:00 дан 18:00 гача (24/7 онлайн бўлиш муҳим), шунингдек, келишиб олиш мумкин.

Резюменгиз ва ўзингиз тайёрлаган таҳлилий мақолаларни @oyinauz_bot манзилига юборинг.

Эслатма! Таҳририят юборилган ҳар бир резюме эгасига жавоб қайтаришни ўз зиммасига олмайди.

5 Изоҳлар

Наргиза

06:01 / 01.01.1970

У́зим у́китувчиман шу сохага жуда кизикаман афсус ёшим ту́ґри келмас экан

Гулжаҳон

06:01 / 01.01.1970

Ассалому алайкум! анча йилдан буён журналистика соҳасида фаолият олиб бораман. Ойлик яхши бўлса ишламоқчиман.

Shaxnoza

06:01 / 01.01.1970

Ish stajim 3yil emas, talablarga javob bera olaman

Toshbibi

06:01 / 01.01.1970

Bosma nashrda 7 yil stajim bor. Mukammal maqolalar yoza olaman.

Лазиза

06:01 / 01.01.1970

3 йил стаж бўлмаса ҳам тизимни тушунаман, эплашимга кўзим етади. Резюмени ботга жўнатаман. Инобатга олинг илтимос

Изоҳ қолдириш