"Аёлга эҳтиром" танлови эълон қилинди

11:09 / 14.09.2021 746
Сақлаш

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йилнинг 26 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектр йиғилишининг “Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб қувватлашда давлат органларининг масъулиятини ошириш тўғрисида”ги 11-сонли Баёнида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан аёл, мўътабар она сиймоси юксак даражада эътироф этилган асарлар муаллифларини тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан "Аёлга эҳтиром" Республика ижодий танлови ўтказилади.

   Танловни ташкил этишдан мақсад – Янги Ўзбекистонимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда, эркин ва фаровон юртда баркамол авлодни тарбиялаб, жамиятдаги бунёдкорлик ишларида фаоллик, фидойилик кўрсатган заҳматкаш, мўътабар аёллар ва жасорат ва матонат тимсоли бўлган оналарга бағишлаб ёзилган шеърий асарлар, достонлар муаллифларини рағбатлантириш ҳамда янги асарлар ёзишга руҳлантиришдир.

   Шунингдек, танловга Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини ўйғотадиган, аждодларимизнинг маънавий меросини ва миллий қадриятларимизнинг асралишида, ижтимоий ҳаётдаги ютуқларимизда аёлнинг, мўътабар онанинг ролини ёш авлод қалби ва онгига янада чуқурроқ сингдира оладиган, 2018-2021 йилларда босма нашрдан чиққан ижодий ишлар жорий йилнинг 20 сентябрига қадар Ёзувчилар уюшмасига қуйидаги ҳужжатлари илова қилинган ҳолда, 71 2318371 телефонига боғланиб, тақдим этилиши лозим:

   – муаллиф аризаси ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;

   – муаллифнинг паспорти нусхаси;

   – муаллифнинг манзили ва телефон рақами.

Бу ишларда барча ижод аҳлини, айниқса, республиканинг чекка ҳудудларидаги қаламкашлар фаоллигини ошириш танловга жиддий вазифа қилиб қўйилган. Танлов ғолиблари 2021 йил 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар байрами арафасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тақдирланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш