“Ватанпарвар аждодларимиз ёди барҳаёт” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясида иштирок этинг!

18:09 / 10.09.2021 906
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 10.00да “Ватанпарвар аждодларимиз ёди барҳаёт” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш режалаштирилган.   

Конференцияга қуйидаги мавзулардаги маърузалар қабул қилинади:

1. “Ватан дарди билан ёнган аждодлар” ( Широқ, Тўмарис, Спитамен, Муқанна, Нажмиддин Кубро, Абу Муслим, Жалолиддин Мангуберди, Маҳмуд Таробий, Амир Темур ва бошқалар)

2. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўзбек маърифатпарварларининг ўрни ва роли (Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Убайдулла Хўжаев, Абдурауф Фитрат, Исҳоқхон Ибрат, Абдулла Қодирий, Ашурали Зоҳирий, Хўжа Муин ва бошқалар)

Ушбу илмий-амалий конференцияда иштирок этиш истагида бўлсангиз тегишли мавзулардаги мақолаларингизни 90 9960747, 946570787 рақамларидаги телеграм манзилга юборишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумотлар учун 71 215 5198 рақами ёки юқорида кўрсатилган рақамлар билан боғланишингиз мумкин.

Конференция онлайн ҳамда офлайн тарзда Республика Маънавият ва маърифат марказида ўтказилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш