Янги Ўзбекистон – янги қўшничилик

09:08 / 24.08.2021 741
Сақлаш

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан яқин ҳамкорлигини ёритиш бўйича “Янги Ўзбекистон – янги қўшничилик” мавзусида мақолалар танловини эълон қилади.

Танловда қатнашиш истагини билдирганлар 2021 йилнинг 12 июлидан 12 сентябрига қадар газета ва журналларда эълон қилинган мақолалар билан иштирок этишлари мумкин. Мақолалар Ташкилий қўмита томонидан жорий йилнинг 15 сентябрига қадар rmmm-2017@umail.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.

Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:

I ўрин учун олий даражали диплом ҳамда 15 миллион сўм миқдорда пул мукофоти билан; 

II ўрин учун диплом ҳамда 10 миллион сўм миқдорда пул мукофоти билан;

III ўрин учун диплом ҳамда 5 миллион сўм миқдорда пул мукофоти билан;

Шунингдек, қўшимча тарзда 3 та рағбатлантирувчи ўрин соҳиблари 

3 миллион сўмдан пул мукофоти, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танлов натижалари оммавий ахборот воситаларида ҳамда ташкилотчиларнинг интернет саҳифаларида эълон қилинади.

Танловда фаол иштирок этинг!

 

Мурожаат учун телефонлар:

(95)177-51-57, (95)143-35-53

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш