Диққат, танлов!

11:08 / 06.08.2021 943
Сақлаш

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ижодий ишлар танловини эълон қилади.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларда мамлакатимиз мустақиллигининг улкан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, тарихий ва маънавий-маърифий аҳамияти, мамлакатимизда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси асосида Янги Ўзбекистонни бунёд этиш борасида барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган салмоқли ютуқлар, давлатимиз ва жамиятимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, халқаро майдондаги обрў-эътибори,  жамиятимизда тинчлик ва барқарорлик, ҳарбий-ватанпарварлик, таълим-тарбия, ёшлар камолоти, маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантириш, миллий маданиятимиз ва санъатимизнинг бетакрор намуналари, қадриятларни улуғлаш, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, иқтисодиёт, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш борасидаги  ишлар таъсирчан мисоллар, лавҳалар асосида ифодланиши, ёритилиши керак. 

Танлов номинациялари:

  • ·        “Энг яхши мақола”
  • ·        “Энг яхши видеоролик”
  • ·        “Энг яхши ижтимоий реклама”.

 

Иштирокчиларнинг ёши ва касб соҳалари чегараланмаган. Кўрик-танлов бир босқичдан иборат. Тақдим этилган материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан ташкилотчилар тасдиқлаган низом асосида кўриб чиқилади ва ҳар уч йўналиш бўйича ғолиблар аниқланади.

 

Ғолиблар қуйидаги тартибда рағбатлантирилади: 

  • 1-ўрин соҳибига 10 (ўн) миллион сўм;
  • 2-ўрин соҳибига 8 (саккиз) миллион сўм;
  • 3-ўрин соҳибига 5 (беш) миллион сўм.

 

Номинациялар бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам топширилади. Танловга тақдим этиладиган мақола, видеоролик ва ижтимоий реклама маҳсулотлари 2021 йилнинг 20 майидан 20 августига қадар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган бўлиши керак. Видеоролик ва ижтимоий реклама маҳсулотлари 5 дақиқадан ошмаслиги, мақолалар нашр (PDF) шаклида юборилиши лозим. Ижодий ишлар Ijodiy tanlov 2021 телеграм канали орқали қабул қилинади.

       Мурожаат учун телефонлар: + 998 94 657 07 87,

                                                         +998 97 701 99 93,

                                                         +998 71 215 50 45.  

Танловга доир маълумотлар билан manaviyat.uz веб-сайтида ҳамда Ijodiy tanlov 2021 телеграм канали орқали батафсил танишиш мумкин.

Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида тақдирланади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш