“Китоблараро 80 кун” марафони ғолиблари аниқланди

19:09 / 10.09.2024 132
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ойина.уз портали ҳамкорлигида ўтказилган “Китоблараро 80 кун” марафонида жами 36 026 нафар иштирокчи қатнашди.

Марафоннинг уч босқичида “Туркистон қайғуси”, “Атом одатлар”, “Лолазор”, “Қора китоб”, “Алпомиш” достони ва “Ғарбий фронтда ўзгарисҳ йўқ” асарларини мутолаа қилиб, тэст синовларида намунали натижа кўрсатган 84 нафар китобхон марафоннинг финал босқичига ўтказилди.

Финал босқичида китобхонларимиз Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалар” романи бўйича ревю топширдилар ҳамда Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асари юзасидан аудио-мулоқот ташкил этилди. Марафон иштирокчилари якуний топшириқлардан кейинги натижалари билан ушбу ҳавола орқали танишишлари мумкин.

Умумий натижаларга кўра марафоннинг 20 нафар ғолиблари аниқланди. Улар билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин:

Ғолиблар қуйидаги тартибда тақдирланади:

1-ўрин учун – 20 млн сўм;

2-ўрин учун – 15 млн сўм;

3-ўрин учун – 10 млн сўм;

4-10-ўринлар учун – 3 млн сўм;

11-20-ўринлар учун – БоокРеадер қурилмаси.

Марафоннинг ТОП-20 рўйхатидан ўрин эгаллаган китобхонларни жамоамиз номидан табриклаймиз. Ғолибларни тақдирлаш жараёни юзасидан маълумотлар кейинроқ эълон қилинади. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//