«Китоблараро 80 кун» марафонининг финал босқичи шартларини эълон қиламиз

14:09 / 04.09.2024 111
Сақлаш

Бу босқичда иштирок этаётган 84 нафар китобхонимиз қуйидаги 2 та топшириқни бажарадилар:

 

1-топшириқ

Тоғай Муроднинг «Отамдан қолган далалар» асарига ревю ёзиш.

Маълумот учун, ревю – адабий асар учун ёзилган тақриз ҳисобланади. Талаб бўйича сиз ёзадиган тақризлар 300 та сўздан ошмаслиги, асарнинг тўлиқ мазмун-моҳиятини ифода этиши ҳамда илмий-ижодий ёндашувга асосланиши лозим.

Ревюни 6-сентябрь куни 16.00 дан 20.00 га қадар @oyinatanlovbot манзилига юборинг.

 

2-топшириқ

Марафон комиссияси вакили томонидан 7-сентябрь куни (куннинг исталган вақтида) сизга қўнғироқ қилинади ва Низомулмулкнинг «Сиёсатнома» асари бўйича 2 дақиқалик аудио-мулоқот ташкил этилади.

Мулоқот тартиби бўйича олдиндан маълумот берилмайди. Танлов ботида рўйхатдан ўтилган телефон рақамлар кун давомида онлайн режимда бўлиши талаб этилади.

Китобхонлар финалдаги ҳар иккала топшириқни бажаришлари шарт ва ғолиблик фақатгина 20 нафар юртдошларимизга насиб этади. Ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан қўшимча номинациялар жорий этилиши мумкин.

Танлов ғолиблари ҳақидаги маълумотлар Oyina.uz порталининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилинади.

 

Батафсил маълумот учун: @oyinatanlovbot

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//