Марафонда шу кунга қадар 36 026 нафар иштирокчи қатнашди ва тўртинчи босқичга энг юқори балл тўплаган 84 нафар китобхон ўтказилди. Финал беллашувида Низомулмулкнинг «Сиёсатнома» асари ҳамда ёзувчи Тоғай Муроднинг «Отамдан қолган далалар» романини ўқиш тавсия этилади.
Ушбу босқич шартлари эса финал якунидан бир неча кун олдин @oyinatanlovbot ва Oyina.uz порталининг ижтимоий саҳифаларида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бу босқичда 20 нафар ғолибни аниқлаймиз. Ғолибларимизни эса қуйидаги совринлар кутмоқда:
1-ўрин – 20 млн сўм;
2-ўрин – 15 млн сўм;
3-ўрин – 10 млн сўм;
4-10-ўрин – 3 млн сўм;
11-20-ўрин – БоокРеадер қурилмаси.
Марафон финалчиларига ёқимли мутолаа ва омад тилаймиз!
//
Изоҳ йўқ