Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ижодкорлар ўртасида Республика кўрик-танлови эълон қилинади.
Мазкур танлов қуйидаги йўналишлар бўйича бўлиб ўтади:
🎥 «Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик»
🎼 «Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ»
🔖 «Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър»
Танлов 2 босқичда:
1-ҳудудий босчиқ жорий йилнинг 30 августига қадар;
2-Республика босқичи 15-центабрга қадар бўлиб ўтади.
Баҳолаш натижалари бўйича ғолиблар:
«Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ»
1-ўрин — 50 000 000 сўм;
2-ўрин — 30 000 000 сўм;
3-ўрин — 20 000 000 сўм.
«Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик»
1-ўрин — 30 000 000 сўм;
2-ўрин — 20 000 000 сўм;
3-ўрин — 10 000 000 сўм.
«Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър»
1-ўрин — 20 000 000 сўм;
2-ўрин — 10 000 000 сўм;
3-ўрин — 5 000 000 сўм пул мукофотлари билан тақдирланади.
Танловда 18 ёшдан бошлаб барча ижодкорлар иштирок этиши мумкин.
Ижодий ишларни ManaviyatTanlovlar_bot манзилига жўнатишингизни сўраймиз.
Мурожаат учун телефон: +998971448025
//
Изоҳ йўқ